Қандли диабет билан оғриган беморларда узоқ муддат қанд миқдорининг баланд туриши натижасида кўз касаллиги (диабетик ретинопатия) вужудга келади. Бу кўриш қобилиятининг пасайишига ва ҳаттоки унинг ё‘қолишига ҳам олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатларни олдини олиш учун қондаги қанд миқдори ва қон босимини доимий назорат қилиб, нормада ушлаб туриш зарур. Зеро қандли диабетнинг ўзи хавфли касаллик эмас, балки қондаги қанд миқдори баланд юриши оқибатида келиб чиқадиган қўшимча касалликлар хавфли хисобланади.
Қандли диабетда асосий қуидаги белгилар кузатилади, агар сизда ҳам шу белгилар бўлса дархол қондаги қанд миқдорини туширишга ва қон босимини нормада ушлашга ҳаракат қилинг:
Доимий қуруқ оғиз ва доимий ташналик ҳисси
Тез-тез пешобга чиқиш
Терининг қуриши ва қичиши;
Кўришниг хиралашуви